Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмаган якка тадбиркорлар, шунингдек, фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб оладилар (ҳозирга қадар чет эл валютасида ечиб олиши мумкин бўлган), чет эл валютасидан чет элда фойдаланиш бундан мустасно.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди