date

Қидирувдаги ота биринчи оиласига 75 млн. сўм, иккинчисига 79 млн. сўм тўлаб қутилди

Қидирувдаги ота биринчи оиласига 75 млн. сўм, иккинчисига 79 млн. сўм тўлаб қутилди
Оила муқаддас, оила миллат шарафини юқори мартабага кўтарадиган маданият ўчоғидир.
Шундай экан, оилани муқаддас билиб, унинг қадрига етган жамият ва миллатнинг мустаҳкам пойдеворига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ҳисобланади.

Бироқ, юртдошларимиз орасида бу муқаддас қўрғонга бефарқ бўлаётганлар ҳам учраб турибди.
Ҳусусан, Шўрчи туманида яшовчи Ф.Қурбонов бир эмас икки марта оила қуриб, иккала оилада ҳам бир нафардан фарзандларнинг тирик етим бўлиб қолишига сабабчи бўлди.

Эндиликда, Ф.Қурбоновнинг олдида вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти турибди. Алимент тўлаш мажбуриятидан қочиб бўлмайди бунга мамлакатимиз қонунлари ҳам йўл қўймайди.

Ф.Қурбоновдан фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2013 йил 22-декабрдаги буйруғига асосан биринчи оиласидаги бир нафар фарзандига ҳамда 2016 йил 7-июлдаги суд буйруғига асосан иккинчи оиласидаги фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Пойдевори дарс кетган ҳар иккала оиладаги норасида фарзанларининг моддий таъминот билан таъминлаш Ф.Қурбонов учун бироз оғирлик қилдими, алимент тўлашдан бўйин товлаб яшаш манзилида ҳеч кимга кўриниш бермай қочиб юрди. Алимент ундириш мажбурияти Бюронинг Шўрчи туман бўлими зиммасида экан бўлим ходимлари барча ундириш чораларини кўриб, маҳалласидан бир неча бор топаолмагач Ф.Қурбоновга нисбатан жорий йилнинг 10 август куни қидирув қарори эълон қилинди.

МИБдан қочиб кетиб бўлмаслиги тушиниб етган ота алимент пулларини олиндан тўлаб қўйишни авзал кўрди ва Бюронинг Шўрчи туман бўлимига келиб, алимент пулларини давлат ижрочиси олдиндан ҳисоблаб ҳар иккала фарзандларининг вояга этгунга қадар бўлган алимент пулларини яъни биринчи оиласидаги фарзанди учун 75 миллион, иккинчи оиласидаги фарзанди учун 79 миллион жами 154 миллион сўмни тўлиқ тўлаб берди.

Бу билан Ф.Қурбонов ўзининг тинчлигини ўйладими ёки фарзандлари олдида мажбуриятни бажармасликка виждони йўл қўймадими хуллас бир вақтнинг ўзида имкониятидан келиб чиқиб ижро ҳужжатларини тамомлади.
Шунингдек, Ф.Қурбоновга нисбатан эълон қилинган қидирув қарори ҳамда унга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги ота биринчи оиласига 75 млн. сўм, иккинчисига 79 млн. сўм тўлаб қутилди
-->