13:36 / 06.09.2019
1 976

Вобкентда электр энергиясидаги ўғрилик фош этилди

Вобкентда электр энергиясидаги ўғрилик фош этилди
Маълумки, МИБ вазифаларидан бири электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш, сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш ҳисобланади.

Бюронинг Вобкент тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган мониторингда, Вобкент туманида “Қурувчи” МФЙ да истиқомат қилаётган фуқаро И.Жумаев “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”га зид равишда, электр ҳисоблагични четлаб ўтиб, яширин йўллар орқали электр тармоғига уланган.

Фуқаро И.Жумаев 2 дона “Аристон” русумли сув иситгич, 2 дона тентли иситиш мосламаси, 1 дона ҳаммомни парлантириш (парилька) печи ва 1 дона сув насосидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги оқибатида Вобкент туман электр таъминоти корхонасига 36.638.400 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Терговга қадар текширув давомида ҳуқуқбузар И.Жумаев етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишдан рад қилинди ва унга қоқгнуанг имконият берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)