12:55 / 07.09.2019
3 543

Ҳокимликларнинг ваколатларидан бири қисқартирилади

Ҳокимликларнинг ваколатларидан бири қисқартирилади
Амалдаги қонунчиликка кўра, аҳоли ўзларига тегишли бўлган уй-жойларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида нотурар жой тоифасига ўтказиш учун ҳокимларнинг қарорлари билан 11 кунлик муддатда рухсат оладилар.

Бироқ, шу кунга қадар амалдаги қонунчиликда нотурар жойни қайта турар жой тоифасига ўтказиш тартиби белгиланмаган. Оқибатда турли хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти вужудга келиб, аҳолини айрим ҳолларда коррупция ва қоғозбозлик ҳолатларига олиб келишига замин яратиб келмоқда, деб ёзади Давлат хизматлари Агентлиги бош маслаҳатчиси Ойбек Хидаев.

Амалиётда баъзи ҳолларда ваколатли органлар ушбу муддатларни сабабсиз бир ойгача кечиктирилган ҳолатлар ҳам кўп экани айтилади.

Адлия вазирлиги томонидан мазкур давлат хизматининг кўрсатилишини соддалаштиришни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилди.

Эндиликда, таклиф этилаётган тартибда (турардан нотурарга ва нотурардан турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш):
- ҳокимларнинг рухсат берувчи қарор қабул қилиши механизмини бекор қилиш;
- рухсатнома бериш муддати 11 кунликдан 4 иш кунига қисқартириш;
- туман қурилиш бўлими томонидан электрон шаклда рухсатномалар берилиши назарда белгиланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳокимликларнинг ваколатларидан бири қисқартирилади