16:08 / 07.09.2019
2 370

Қочоқ оталар "осмонга чиқса оёғидан, ерга кирса қулоғидан" тортиб олинади

Қочоқ оталар "осмонга чиқса оёғидан, ерга кирса қулоғидан" тортиб олинади
Қарздорга алимент ундируви юзасидан суд қарори чиқарилди. Суд қарори почта орқали ижрога етиб келгунича қарздор ота индамасдан Россия давлатига кетиб қолган. Ижро ҳаракатлари олиб борилиб отага нисбатан қидирув эълон қилинади. От айланиб қозиғини топгани каби ота ғам бир куни бошини эгиб ижрочининг олдига келишга мажбур бўлади. Чунки суд қарори ижросини таъминловчи ижрочилардан қочиб бўладими. Қочоқ отани 2129 кун деганда "осмонга чиқса оёғидан, ерга кирса қулоғидан" тортиб бюрога олиб келишди.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Ж. Қараевдан ундирувчи Н. Худойбердиева фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланганди. Демак, қарздорнинг суд қарори чиққан кундан эски тўламаган ойлари учун алимент қарзи бугунги кундаги сумма бўйича ҳисоблаб чиқилди. Унга қўра қарздорнинг 70 ой тўланмаган алимент пули суммаси 27.441.400 сўмни ташкил этди. МИБнинг Янгиер шаҳар бўлими давлат ижрочилари олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор мавжуд алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қочоқ оталар "осмонга чиқса оёғидан, ерга кирса қулоғидан" тортиб олинади