Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича соҳа учун масъул органларнинг мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилади.
Дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, виждон эркинлиги кафолатлари бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш янги тизим доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди.
Шунингдек, қарор билан Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланди.
Қўмита виждон эркинлиги ва дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади, диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш мақсадида барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига бу борадаги фаолиятни амалга оширишда кўмаклашади.
Қарорга кўра, суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхати Адлия вазирлиги ва Олий суд расмий веб-сайтларида ва бошқа ОАВларда эълон қилиб, янгилаб борилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди