16:55 / 08.09.2019
3 180

Биринчи электробус Тошкент йўлларига чиқди

Биринчи электробус Тошкент йўлларига чиқди
7 сентябрь куни Тошкентда биринчи электробус йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади, деб хабар қилмоқда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

“Ушбу транспорт воситаси бугун пойтахт йўлларига олиб чиқилди. Унинг биринчи йўловчилари жамият раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлди. Электробус қатнови шаҳар марказида амалга оширилади. Электробас келаси ҳафта йўловчиларга хизмат қила бошлайди”, - дейилган хабарда.

Электробаснинг техник имкониятларини ўрганиш, шунга мувофиқ бириктириладиган йўналишни белгилаш мақсадида белорус ҳамда жамият мутахассислари илк кузатувни амалга оширдилар.

Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробас бир марталик қувват билан 20-25 километр атрофида масофа босиб ўтади. Қувват олиш вақти эса 6-8 дақиқага тенг. Ўртача 90 та йўловчи олиб юриш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин “Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва ”Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш мақсадида бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Биринчи электробус Тошкент йўлларига чиқди