4 519
Депутат: «Инспекторлар орқа эшикка парда ўрнатилишига жарима қўллашни бас қилишлари керак»
Фото: ЎзЛиДеП
Аввалроқ бир гуруҳ депутатлар ҳайдовчиларга автомобилларнинг олд ойнасидан ташқари барча ойналарига ўзларига қулай ҳолда парда тақишларига рухсат бериши бўйича ҳукуматга сўров билан чиққандик, деб ёзади Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев.
Натижа ўзингизга маълум...
Шунга қарамай, бу борада суднинг позицияси биз учун ҳам муҳим эди.
Ниҳоят яқинда Бухорода маъмурий суд ҳайдовчилар орқа эшикка парда ўрнатганлиги учун ЙҲХ инспектори томонидан қўлланилган жаримани бекор қилиб, орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний, деб топганлиги маълум бўлди.
Кеча эса қўшимчасига яна худди шундай янгиликдан хабар топдим. Бундан бир оз аввал, яъни шу йилнинг 6 август куни Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани маъмурий суди ҳам ҳайдовчининг шикоятини қаноатлантириб, орқа эшикларга парда тақишни қонуний, деб топган ва жарима жазосини бекор қилган.
Кўриниб турибдики, судларимиз бу масалада ягона қонуний ёндошувда кетмоқда.
Кўплаб сайловчи, блогер ва фаолларнинг мурожаатлари ва юқоридагилардан келиб чиқиб айтсак, автомобилларнинг орқа эшикларига парда тақиш юз фоиз қонунийдир.
Шу боис, ЎзЛиДеП фракциясидаги ва бошқа бир гуруҳ ҳамкасб депутатлар билан куч бирликда, деган тамойилга амал қилиб одамларни судга овора қилиб вақтларини йўқотмасликлари учун Ички ишлар вазирлигига барча ЙҲХ инспекторларининг автомобиль орқа эшикларига парда таққанлик учун ҳайдовчиларни жаримага тортиш амалиётига бутунлай чек қўйиш талаби билан сўров киритишга қарор қилдик.
Қонунлар ва ходимлар адолат учун хизмат қилсин доимо, деб ёзади депутат.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро шаҳар маъмурий суди томонидан автомобилларнинг орқа ён ойналарига пардалар ўрнатиш мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарилгани хабар қилинган эди. Аммо Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тезда бу хабарлар асосга эга эмас деб чиқди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади