Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йилнинг 7 сентябрь куни соат 18:38да Фарғона вилояти Учкўприк тумани Яккамулла МФЙда жойлашган “SILK ROAD GAS SERVICE” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида автомобиль ёнаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 2та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 18:48да етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 10 км) ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:50да қуршаб олиниб, соат 18:53да тўлиқ ўчирилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодиса оқибатида “Kia Forte” русумли автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби - автомобилга сиқилган газни тўлдиргандан сўнг газ шланги узилмасдан автомобилнинг ҳаракатланиб кетиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади