18:39 / 11.09.2019
5 894

Миллий гвардияда илк бора курсантлар анжумани ўтказилди

Миллий гвардияда илк бора курсантлар анжумани ўтказилди
Баркамол авлодни тарбиялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Бугунги кунда кенг билим ва тафаккурга, юксак профессионал ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал жиҳатдан ривожланган, ўзи танлаган таълим йўналиши бўйича мукаммал билимга эга бўлган истеъдодли ва иқтидорли ҳарбий кадрларни тайёрлаш масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Ҳарбий кадрларда ушбу сифатларни шакллантиришда тарихий билимларнинг роли муҳимдир.

Ана шундай устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Харбий-техник институтининг Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида жорий йилнинг 9 сентябрь куни Институтда “Замонавий ҳарбий ускуна ва воситаларнинг яратилиш тарихи” мавзусида илк курсантлар анжумани ўтказилди.
Ушбу анжуманда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этдилар.

Анжуманда сўзга чиққан ўқитувчилар илмий тадқиқот ишлар борасида, айниқса курсантларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналтириш, уларнинг илмий тўгараклари фаолиятини жадаллаштириш, Устоз-шогирд тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирдилар ва курсантларга бу борадаги ишларини янада жадаллаштириш борасида ўзларининг қатор таклиф ва тавсияларини билдириб ўтдилар.

Шунингдек, бўлиб ўтган тадбирда Институт курсантлари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Анжуманнинг энг диққатга сазовор томони шундаки, курсантлар ўзлари изланиб, тадқиқот олиб борган мавзулари бўйича нафақат ўзбек тилида, балки рус ва инглиз тилларида ҳам қизиқарли тақдимот материаллари билан маъруза қилдилар.
Маърузачилар чиқишларидан сўнг анжуман мавзулари юзасидан қизиқарли баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Н.С.Расулова,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ҳарбий-техник институти доценти, т.ф.н.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардияда илк бора курсантлар анжумани ўтказилди

Жамият янгиликлари