00:03 / 15.09.2019
3 065

Сенат қарори: тўй ўтказувчи шахс 1 ҳафта олдин маҳалла фуқаролар йиғинини огоҳлантириши лозим

Сенат қарори: тўй ўтказувчи шахс 1 ҳафта олдин маҳалла фуқаролар йиғинини огоҳлантириши лозим
Олий Мажлис Сенати томонидан «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат 2020 йилнинг 1 январидан кучга кириши белгиланган бўлиб, энди тўй-ҳашамларни ўтказувчи шахслар тадбирларни ўтказишдан бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини хабардор қилиши шарт.

«Биз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, яъни маҳаллаларнинг ролини мана шу мавзуда кескин оширишимиз керак. Чунки бизда азалдан бирор иш бошлашдан олдин баҳамжиҳат қилиш амалиёти бор эди. Лекин йиллар ўтгани сайин мана шу анъанамиз унутилди», дея ушбу янгилик ҳақида изоҳ берди Сенат раиси Танзила Норбоева.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенат қарори: тўй ўтказувчи шахс 1 ҳафта олдин маҳалла фуқаролар йиғинини огоҳлантириши лозим