00:17 / 17.09.2019
3 093

Бухоро «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинди

Бухоро «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинди
Бухоро 2020 йилда «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинган. Бу ҳақда бугун, 16 сентябр куни Қоҳира шаҳрида ўтган Ўзбекистон-Миср вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг 9-раундида айтилган.

Делегацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов ва Миср Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳани Салим раҳбарлик қилган.

Ҳозирги вақтда географик жиҳатдан узоқлиги туфайли икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг мавжуд салоҳияти етарлича фойдаланилмаган. Шу нуқтаи назардан, Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш долзарб аҳамиятга эга бўлиб, ушбу йўналишдаги алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим механизми экани айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинди