07:03 / 17.09.2019
2 906

Эксперт фикри: "Ўзбекистонга қандай чорвачилик модели керак?"

Эксперт фикри: "Ўзбекистонга қандай чорвачилик модели керак?"
Россия Мол гўшти ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси бош директори Роман Костюк Sputnik мухбирига дунёнинг ривожланган давлатларида мол гўшти ишлаб чиқариш соҳаси қандай тузилгани ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Бутун дунёда гўшт ишлаб чиқариш бу – ҳар бирда 50тадан кўп бўлмаган қорамолга эга бўлган кичик фермер хўжаликлари ҳамда йирик бир неча ўнликдан иборат семиртириш базалари ҳамда бир-иккита йирик профессионал сўйиш корхоналаридан орасидаги ҳамкорлик асосида ташкил қилинган.

Шунинг учун ҳам, чорвачилик ривожланган АҚШ гўшт ишлаб чиқариш саноати - ҳар бирида 50 бош қорамолдан ортиқ бўлмаган 600 минг кичик оилавий фермалардан иборат. Қозоғистон ҳам ана шундай стратегияни миллий стратегия сифатида танлаган. Улар бир неча йил ичида 100 мингга яқин оилавий фермалар ташкил қилишмоқчи. Улар бир неча семиртириш базасига бириктирилган бўлиб моллар маълум ёшга тўлганда семиртириб сўйиш учун базага топширилади. Қозоғистонда ушбу дастур 2018 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда.

Россия ҳам ушбу йўлдан бориб, кичик ҳудудий ва оилавий фермалар ташкил қилмоқда ва уларга бир неча йирик интеграцион майдонлар атрофида ривожланиши, йирик бизнес билан ҳамкорлик қилиши учун шароитлар яратилмоқда.

Шунинг учун ҳам бир неча кичик бизнесларни йирик бизнес билан бирлаштириб, уларнинг биргаликда ривожланишига дўстона қараладиган ягона соҳа – бу гўшт етиштириш мақсадида амалга оширилаётган чорвачиликдир. Бу ерда йирик семиртириш базалари кичик хўжаликлардан ёш молларни сотиб олиб уларни семиртиради ва шу билан кичик хўжаликлар ривожлантириши учун ҳам шароит яратади.

Шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистонга профессионал семиртириш ва сўйиш базалари керак. Ўшанда кичик фермер хўжаликлари мўътадил даромад билан таъминланган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистонда гўшт нархи ошиши масаласи қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ўшанда биз гўшт нархи ошишига сабаб бўлаётган бир неча омилларни келтирган эдик.

Улар орасида озуқа базалари, мутахассислар етишмаслиги ва энг катта муаммо – замонавий профессионал чорвачилик мажмуалари йўқлиги дейилган эди.
Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда оммавий тартибда етиштирилаётган чорва молларида суякка нисбатан гўшт миқдори камлиги ҳам таъкидлаб ўтилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эксперт фикри: "Ўзбекистонга қандай чорвачилик модели керак?"