Депутат Акмал Урзоқов янги баёнот билан чиқди ва солиқчиларни «нишонга олди»

  • 18 сентябрь 2019, 22:32
  • 1 244
  • Жамият
  • Депутат Акмал Урзоқов янги баёнот билан чиқди ва солиқчиларни «нишонга олди»
    Йил бошида «Тошкент пропискаси очилса, пойтахтда жиноятчилик кўпайиб кетади» мазмунидаги баёноти билан тилга тушган депутат Акмал Умирзоқов кейинроқ депутатликка номзодини қўйиш истагини билдирган қатор фаолларни танқид қилган эди.

    Бу сафар эса у янги баёнот билан чиқди ва солиқчиларни «нишонга олди». Унинг фикрича, солиқ органлари ходимлари тадбиркорларни талаш билан банд.

    «Яқинда парламентда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарини эшитдик. Вақт чегараланганлиги сабабли кўпгина мулоҳазаларимизни билдиришга улгурмадик. Фикримни ижтимоий тармоқда баён қилишни маъқул деб топдим», деб ёзган Умирзоқов.

    Депутатга кўра, Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида катта миқдорда кредитлар берилаётганига қарамай, айрим ҳолатларда корхоналарнинг ўз маблағлари — молиявий ресурслари солиқ органлари томонидан келаси давр учун солиқ ва мажбурий тўловлар сифатида олиб қўйилмоқда.

    Ўз гапининг исботи учун депутат айрим далилларни келтирган. Масалан, 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, солиқ органлари томонидан ортиқча ундирилган маблағлар 775,2 млрд. сўмни ташкил этган! Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида бу сумма 279 млрд. сўмни ёки республика бўйича жами ортиқча ундирилган маблағларнинг 36 фоизини ташкил қилган. Ҳисобот даврида йил бошига нисбатан ортиқча тўловлар Жиззах вилоятида 4,5 млрд. сўм (30 фоиз)га ошган бўлса, Фарғона вилоятида 19,6 млрд. сўмга (51 фоиз)га кўпайган.

    «Хўш, солиқ органлари қачон тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи органга айланади? Ахир бу хўжалик юритувчи субъектларни молиявий жиҳатдан очиқчасига талаш билан баробар-ку. Ахир бу мамлакатимизда инвестициявий муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни барбод қилиш эмасми? Наҳотки, буни Давлат солиқ қўмитасининг мутасаддилари билмайди? Билишса керак, албатта. Унда нега масалага кўз юмишяпти? Ёки бунинг ортида қандайдир бир синоат бормикан...», деб ёзғиради депутат.

    Акмал Умирзоқов келгусида парламентдаги бирор тадбир чоғида Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг бу саволларга жавоб беришига умид билдирган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Депутат Акмал Урзоқов янги баёнот билан чиқди ва солиқчиларни «нишонга олди»