12:23 / 19.09.2019
2 964

Фуқаро 50 млн. сўмга яқин қарзини уйини кўздан кечириш вақтида тўлади

Фуқаро 50 млн. сўмга яқин қарзини уйини кўздан кечириш вақтида тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 20.06.2019 йилдаги қарздор Б.Махмудовдан ундирувчи А.Абдулахатов фойдасига 49 млн. 601,6 минг сўм қарз ундириш белгиланган ва мазкур суд ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан 02.08.2019 йилда ижро иши қўзғатилган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор Б.Махмудовга суд ҳужжати ижрочисини таъминлаш учун 15 кун ихтиёрий муддат белгилаб берган, бироқ қарздор шу муддат давомида ҳам ундирувчи А.Абдулахатовга қарзини тўлашдан бош тортиб келган.

Оқибатда, давлат ижрочиси мажбурий ижро ҳаракатларига киришиб 26.08.2019 йилга қарздор Б.Махмудовнинг яшаш манзилида кўздан кечириш ҳаракатини белгилаган ва шу куни шаҳар ИИБ профилактика инспектори, бошқа ваколатли идоралар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, холислар иштирокида кўздан кечириш ва мол-мулкини хатлаш ижро ҳаракати ўтказилаётган вақтда қарздор уйдаги қимматбаҳо жиҳозларини хатлаб олиб кетишига чидаб тура олмасдан суд ҳужжатида белгиланган 49 млн. 601,6 минг сўм қарзни ундирувчи А.Абдулахатовга тўлиқ тўлаб берган.

Шунга кўра, ижро иши юритуви “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаро 50 млн. сўмга яқин қарзини уйини кўздан кечириш вақтида тўлади