13:30 / 19.09.2019
2 982

6 нафар фарзандни қаровсиз қолдирган ота қамалди

6 нафар фарзандни қаровсиз қолдирган ота қамалди
Қадимдан халқимиз отани эъзозлаш, унга ҳурмат кўрсатиш ҳаттоки у ўтирган том устига чиқмасликни таъкидлаб келишади.
Дарҳақиқат, оила деб аталмиш муқаддас риштани сақлаб қолишда ўрни ўзгача.
Ҳа, отанинг ўз фарзанди таъминотидан бўйин товлаб, қамоқда ўтириши уятли ҳолатдир ҳудди Назаров каби.

Олти нафар фарзанд отаси Н.Назаров ўз оталик бурчини ва қонун олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги учун 15 суткага қамалди.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг 01.12.2014 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Н.Назаровдан ундирувчи О.Шойимова фойдасига 6 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Бироқ, ота бир неча бор маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши борасида огоҳлантирилган бўлсада, моддий ёрдамга муҳтож бўлган 6 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаб келган.

Натижада, 01.12.2014 йилдан ҳозирга қадар 28.364.653 сўм алиментдан қарздорлик шаклланиб, ўзининг ушбу ҳаракатлари билан қарздор Н.Назаров Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик учун Н.Назаровга нисбатан Деҳқонобод туман маъмурий суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 6 нафар фарзандни қаровсиз қолдирган ота қамалди