21:42 / 19.09.2019
4 364

Иқтисодиёт ва Молия институтида ректордан бошқа барча раҳбар ходимлар ишдан олинди

Иқтисодиёт ва Молия институтида ректордан бошқа барча раҳбар ходимлар ишдан олинди
Фото: abt.uz
18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси, барча олий таълим муассасалари ректорлари, филиаллар директорлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси муҳокама қилинган.

Айтишларича, 5 соатлик тадбир жуда танқидий руҳда ўтган. Мажлисда Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент молия институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти ректорлари «коррупция, ички муҳитнинг бузилиши, гуруҳбозликларнинг авж олгани учун» ҳайфсан олган, жиддий огоҳлантирилган.

Мажлисда, шунингдек, Иқтисодиёт университети ва Молия институтининг ректордан бошқа барча раҳбарияти ишдан олингани маълум қилинган.

Дарвоқе, кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодировнинг «Таълим тизимидаги порахўрликларга қачон барҳам берилади?» номли мақоласи эълон қилинди.

Унда Президент «бир қатор олий ўқув юртлари, жумладан, Тошкент давлат юридик университетидаги ва яна молия, иқтисодиёт соҳасида фаолият кўрсатаётган олий ўқув юртларидаги аянчли ҳолатни, порахўрликни кескин танқид қилган»лигини қайд этган.

Бироқ, депутат Есемурат Каньязов мисолида ректорлар Улуғбек Азизов ва Баҳодир Ходиев ўзлари учун тегишли хулоса чиқармасдан, ҳеч қандай амалий чоралар кўрмасдан келаётганини танқид қилган. «Улар қаерга қараяпти, нимага коррупция илдизини олиб ташлашга ҳаракат қилмаяпти? Орадан анча вақт ўтди, вазирлик ва олий таълим муассасалари бундан ўзлари учун қандай хулоса чиқарди, деган ҳақли савол туғилади. Жавоб эса йўқ», дея фикр билдирган депутат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иқтисодиёт ва Молия институтида ректордан бошқа барча раҳбар ходимлар ишдан олинди