Барчанинг хабари бор, шу йил 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг Қўшма мажлисида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш масалалари муҳокама қилиниб, якдил фикрга келинди.
Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, эндиликда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади. Ҳудудларнинг шароитларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан ош бериш маросимининг вақти алоҳида белгиланади. Соат 23:00 дан кейин тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом эттиришга рухсат этилмайди.
Шунингдек, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади. Қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши иштирок этиши мумкин.
Дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно. Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни ўтказишга йўл қўйилмайди.
Оилавий тадбирларнинг дабдабасиз, камхарж ва ихчам, шунингдек, Низом талабларига мувофиқ ўтказилиши учун биринчи навбатда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ички ишлар органлари профилактика инспекторлари шахсан масъул этиб белгиланди.
Тўй-тантана, маърака ва маросимлар ҳам қадриятларимизнинг бир қирраси сифатида хизмат қилар экан, уларни ҳар томонлама чиройли, ихчам, исрофгарчиликсиз, дабдабадан холи тарзда ўтказишимиз керак. Бунда ҳар биримиз ибратли тарғиботчи, масъул жонкуяр, керак бўлса, қатъиятли назоратчи вазифасини ўтамоғимиз шарт. Токи ортиқча одатлар, авж олаётган асъасалар, кимўзар дабдабалар туфайли тўй азага, маърака тантанага айланмасин.
Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди