
Бухоро вилояти ҳудудида давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига барҳам беришга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Куни-кеча Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудда ўтказилган профилактик тадбирларда Бухоро шаҳар Придастгир кўчаси йўли ёққасида жойлашган фуқаро Д.Ж га тегишли бўлган “VITAL INVEST BUXARA” хусусий корхонасига қарашли савдо шахобчасида алкоголь маҳсулотларини сотиш учун рухсат берувчи махсус гувоҳномасиз ноқонуний тарзда 53 турдаги жами қиймати 15175000 сўмлик алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳолатлари кузатилди.

Тадбир жараёнида савдо шахобчаси эгасига бу каби ҳолат қонун талабларига зид эканлиги тушунтирилиб, далолатнома расмийлаштирилб 53 турдаги маҳсулотлар вақтинчалик сақлаш учун олиб қўйилди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг сентябрь ойининг шу кунига қадар 6 та алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилаётган ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, 200 турдаги жами баҳоси 17 000 000 ортиқ алкоголь маҳсулотлари савдодан олиб қўйилди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.
А.Очилов
ДСБ матбуот хизмати
ДСБ матбуот хизмати
Бухоро вилоятиАлкоголли маҳсулотларНоқонуний савдоПрофилактик тадбирларДавлат солиқ хизматиВилоят ҳудудлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар