13:57 / 20.09.2019
4 258

«Халқ банки» Бўз туман филиали бошқарувчиси пора билан ушланди

«Халқ банки» Бўз туман филиали бошқарувчиси пора билан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўз туман бўлими бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, унда АТ «Халқ банки» Бўз туман филиали бошқарувчиси А.А. «М» МЧЖ билан тузилган шартномага асосан ўз маблағлари ҳисобидан иссиқхоналарни қуриб битказганлиги учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғармасидан ажратилган 66 млн. сўмни «М» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериши эвазига жамият раҳбари Ф.А.дан 10 млн. сўм пора талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Халқ банки» Бўз туман филиали бошқарувчиси пора билан ушланди