17:17 / 20.09.2019
4 367

Оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланди

Оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланди
Шароф Рашидов туманида фаолият олиб борувчи оҳак ишлаб чиқариш цехи энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келган.
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси тезкор ходимлари томонидан масъулияти чекланган жамиятида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда ушбу ноқонуний ҳолат аниқланди.

Яъни, бунда ҳуқуқбузар корхонага ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасининг фильтр қисмига 80 см. пўлат сим ўтказиб, ҳисобга олиш приборларини кўрсатгичини сунъий тўхтатиб қўйишни мақсад қилган.

Ҳолат юзасидан, Жиззах вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг ҳисоб-китоб хулосасига кўра, таъминотчи корхона манфаатига 49 миллион 818 минг сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Ноқонуний ҳатти-ҳаракат бўйича корхона раҳбари бугунги кунда пушаймон эканлигини билдириб, етказилган зарарни тўлиқ қоплади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланди