«Грин кард» бўйича қўшимча: бу йилдан яшил паспорт ўтмайди, қизил паспорт керак

  • 21 сентябрь 2019, 10:27
  • 983
  • Жамият
  • «Грин кард» бўйича қўшимча: бу йилдан яшил паспорт ўтмайди, қизил паспорт керак
    Ҳа, бу йилдан грин-карта учун қизил паспорт (хорижга чиқиш паспорти) рақамларини киритиш керак бўлади. Яшил эмас, қизил, — деб қўшимча қилди блогер Фарҳод Файзуллаев.

    Бу янгилик, айниқса, Ўзбекистондан ташқарида яшил (ёки муддати тугаган) паспорт билан юрганларга қаттиқ таъсир қилади — улар бу йили грин-карта ўйнай олмайдилар. Бундан ташқари, АҚШда ноқонуний юрган ўзбекистонликлар ҳам энди грин-карта орқали ўз ҳолатларини легаллаштиришлари муаммога айланади.

    «Ишқилиб, Трампга «раҳмат» деймиз-да энди. Бу йил Ўзбекистондан ўйновчилар сони кескин камайса керак. Аммо қизил паспорт олиб, ўйнаганларнинг имконияти ортади», деб ёзади у.

    Шунингдек, янги қоидаларга кўра анкетага фақат тўлдирувчининг паспорт рақами киритилади. Яъни, сиз асосий даъвогар бўлсангиз, сизнинг паспортингиз рақами киритилади; турмуш ўртоғингиз ёки фарзандларингизники керак бўлмайди. Аммо агар турмуш ўртоғингиз ҳам алоҳида ўйнамоқчи бўлса, у ҳолда иккинчи анкетага унинг паспорт рақами киритилади.

    Аввалроқ «Грин кард» санаси эълон қилиниб, янги талаблар киритилгани ҳақида хабар бергандик. 2021 йил учун «Грин кард» лотерея дастури 2019 йил 2 октябрь куни бошланиб, 5 ноябрь куни тугайди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Грин кард» бўйича қўшимча: бу йилдан яшил паспорт ўтмайди, қизил паспорт керак