Қайнонасининг отасидан пул ололмаган куёв жиноятга қўл урди (видео)

  • 24 сентябрь 2019, 18:04
  • 1 231
  • Жамият
  • Қайнонасининг отасидан пул ололмаган куёв жиноятга қўл урди (видео)
    Фото: Видеолавҳадан скриншот
    Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида йирик босқинчилик жинояти содир этилди. Хонадонга юзини бекитиб олган 7 нафар жиноятчи бостириб кириб, уй эгаларининг оёқ-қўлини боғлаб қўйган ва ичида катта миқдорда пул бўлган сейфни олиб чиқиб кетишган.

    ИИББ томонидан хабар қилинишича, гуруҳ аъзолари из қолдирмаслик учун ҳатто кузатув камералари хотирасини ечиб кетишган. Аммо уларнинг иши барибир хом бўлиб чиқди, шаҳардаги юзлаб кузатув камераларидан бирига жиноятчиларнинг тайёргарлик жараёни тушиб қолган.

    Маълум бўлишича, жиноятчиларнинг бошлиғи бегона бўлмаган, ушбу хонадонга невара-куёв бўлган. Босқинчилар ҳеч нарсага тегмасдан, фақат сейф турадиган жой ойнасини синдириб, сейфни олиб чиқиб кетишган.

    — Хонадон эгаси қайнонамнинг отаси бўлади. У ҳамма жойда 300 минг доллар пулим бор, деб мақтаниб юрарди. Қайнонам инсульт бўлиб қолди, дори-дармон учун пул керак эди. Қарз сўрасам, бермади. Бермади, шунга аҳмоқлик қилиб, жаҳл устида шу ишни қилиб қўйдим. Пушаймонман, — дейди невара-куёв.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Қайнонасининг отасидан пул ололмаган куёв жиноятга қўл урди (видео)