11:15 / 25.09.2019
3 214

Қарзни тўлаб қўйишни унутманг

Қарзни тўлаб қўйишни унутманг
“Савдогарбанк” АТБ Бухоро вилоят филиали ва Жондор туманидаги “Ислом Жаҳонгашта Сервис” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган автокредит шартномасига асосан имтиёзли кредит ажратилди.

Қарз предмети “Нексия-3” автомашинаси кредит гаровига олинди. Жамият томонидан автомашина сотиб олинган ва фойдаланиб келинган бўлсада, банк мижозини огоҳлантиришларга қарамай мижоз кредит қарздорлигини белгиланган муддатда бартараф этмасдан келди.

Банк маъмурияти томонидан Ромитан туманлараро судига ундирувни гаров мулки “Нексия-3” автомашинасига қаратиш ҳақида даъво билан мурожаат қилиниб, суднинг 16.08.2019 йилдаги қарорига асосан ундирув гаров мулкига қаратилди.

Бюронинг Жондор тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Ислом Жаҳонгашта Сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан 38 000 000 сўм кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарзни тўлаб қўйишни унутманг