
Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ тумани бўлими ходимлари навбатдаги кўриклар вақтида “Сувоқова” ДУК Олтиариқ туман филиалининг “Шодиёна” қишлоғи ҳудудидаги сув насослари ўрнатилган бўлимда катта кучланишли сув насоси ҳеч қандай ҳисобга олиш приборисиз электр тармоғига улаб қўйилганлиги ва очиқчасига фойдаланиб келинаётганлигини аниқлашди.
Маълум бўлишича, “Сувоқова” ДУК Олтиариқ туман филиали ходими Н.Н. тик қудуқ дренажидаги юқори кучланишли сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсатсиз улаб олиб, ариқларга сув чиқараётган экан. Н.Н.нинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш мумкин эмаслигини била туриб қилган бундай ҳаракатлари оқибатида давлатга 36 млн. 266,4 минг сўм зарар етказишига сабаб бўлган.
Н.Н.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги унга тушунтирилгач, унинг ўзбошимчалиги қанчалик катта хатога олиб борганлигини тушунди ва қонун унга берган имкониятдан тўғри фойдаланиб, 10 кун муддатда 36 млн. 266,4 минг сўмни давлат ғазнасига санаб топширди.
Ҳозирда сув насоси белгиланган тартибда электрни ҳисобга олиш прибори орқали ишлатилишига йўлга қўйилди ва барчаси қонун доирасида, буни Н.Назиров эндигина тушуниб етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар