18:44 / 28.09.2019
2 687

АҚШ ҳукумати халқ таълимига 50 миллион доллар ажратади

АҚШ ҳукумати халқ таълимига 50 миллион доллар ажратади
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Бугун, 28 сентябрь куни, Халқ таълими вазирлиги биносида Ўзбекистон ва АҚШ томонлари учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасида таълим тараққиётига ҳисса қўшувчи келишув имзоланди. Ҳужжатни халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, АҚШ элчихонасининг муваққат вакили Алан Мельцар ва USAID’нинг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси раҳбари в.б. Жули Саусфилдлар имзолашди.

Унга кўра, 50 миллион АҚШ доллари 5 йил давомида Ўзбекистон халқ таълими тизимини ривожлантиришга йўналтирилади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу маблағнинг қайси мақсадларда фойдаланилиши ва келишувнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

“Ушбу келишувдан асосий мақсад бошланғич ва ўрта таълимни сифат босқичига олиб чиқишдир. Бу йил таълим тизимига 50 миллион АҚШ долларининг 19.5 миллион долларга тенг бўлган биринчи қисми ажратилади. АҚШ ҳукумати таълим сифатини ошириш, ахборот технологиялари ва инглиз тилини ўргатиш йўналишларида бизга молиявий кўмак бериши кўзда тутилган.

Шу пайтгача ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини объектив баҳолаш воситалари бўлмаган. USAID агентлиги ёрдами билан бошланғич синфларда ўқиш ва математика (EGRA ва EGMA) фанлари бўйича тадқиқот олиб борилади. Бу орқали ўқувчилар билимини халқаро даражада баҳолаш индикаторига эга бўламиз. Таълимнинг қайси жойида бўшлиқлар борлигини аниқлаш имконияти пайдо бўлади. USAID агентлиги бу лойиҳага қўшимча 1.5 миллион АҚШ доллари ажратади”.

Таълим вазирининг қўшимча қилишича, маблағнинг маълум миқдори инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини оширишга сарфланади. Ушбу ташаббус вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “English speaking nation” дастури доирасида амалга оширилади. АҚШлик ҳамкорлар бу лойиҳага қўшимча 5 млн. АҚШ доллари тақдим этади.

Шу билан бирга АҚШлик мутахассислар Ўзбекистонда ахборот технологияларини ўқитиш методологиясини ўрганиб, ўз хулосаларини беради ва замонавий ўқитиш тизимини жорий қилишда амалий ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ ҳукумати халқ таълимига 50 миллион доллар ажратади