
Ўзбекистонда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси янада оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табригида айтиб ўтди.
Қайд этилишича, кейинги икки йилда мамлакатда 35 та, жумладан, 13 та хорижий олий ўқув юрти ташкил этилди. Юздан ортиқ янги бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 94 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
“Ана шундай чора-тадбирлар натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси уч йил бурунги 9 фоиздан 20 фоизга ошди. Биз яқин келажакда бу кўрсаткични 25 фоизга етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”, - дейилади табрик матнида. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 