18:20 / 01.10.2019
3 883

Тўйга кетаверишда бошқалар ҳаётига хавф солган Nexia ва Spark ҳайдовчиси жаримага тортилди (видео)

Тўйга кетаверишда бошқалар ҳаётига хавф солган Nexia ва Spark ҳайдовчиси жаримага тортилди (видео)
Фото: «Дарё»
Ижтимоий тармоқларда Nexia-3 ва Spark автомобили йўлнинг қатнов қисмида йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаётига хавф солиб, уларнинг эркин ҳаракатланишига халақит берувчи ҳаракатларни амалга оширган ҳолда, двигателни зўр бериб ишлатган ҳайдовчилар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг маълум қилишича, ўрганишлар натижасида ушбу ҳолат 28 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ҳайдовчилар тўйга кетаётган вақтда содир бўлгани аниқланган.

Видеодаги Nexia-3 ҳайдовчиси Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи 21 ёшли Ж.Х. эканлиги аниқланган ва унга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва энг кам иш ҳақининг ўн баравари — 2 230 000 сўм миқдорида жаримага тортилган.

Шунингдек, у 2019 йилда 15 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани, ўтган давр мобайнида тезликни ошириши натижасида 4 маротаба фоторадарларга тушиб, 60 кун муддат ичида белгиланган жарималарни тўламасдан келгани аниқланган. Шу сабабли ҳозирда унинг Nexia-3 автомобили вақтинчалик жарима майдонида сақланмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Видеотасвирдаги Spark автомобили эса Тошкент шаҳрига тегишлилиги аниқланган бўлиб, ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиниши учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга юборилган. Spark ҳайдовчиси ҳам МЖтКнинг 128-5-моддаси 2-қисмига асосан 2 230 000 сўм жаримага тортилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўйга кетаверишда бошқалар ҳаётига хавф солган Nexia ва Spark ҳайдовчиси жаримага тортилди (видео)