
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Б.Ярашев томонидан ундирувчи Н.Назарованинг фойдасига бир нафар фарзандининг вояга етгунларига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.
Қарздор Б.Ярашев алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли Каттақўрғон туманлараро маъмурий судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Фуқаро Б.Ярашев маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан муттасил бўйин товлаб келган. Бугунги кунга келиб унинг қарздорлиги 52 млн. 330 минг сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан фуқаро Б.Ярашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар