
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ сотувга чиқарилган товар моддий бойликларни сотиш мақсадида жорий йилнинг 29 сентябрь куни Термиз шаҳар марказий озиқ овқат ва Денов туман бободеҳқон бозор марказларида савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Мазкур савдо ярмаркаларида фуқаролар ўзларининг эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотларни арзон ва қулай нархларда ҳарид қилишди.
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулклар савдо ярмаркасидан бир кунда жами 14 миллион 600 минг сўмлик товар моддий бойликлар сотилди.
Бу каби савдо ярмаркаларини тез-тез ўтказиш кўзда тутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар