
Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Нозимбек Рустамбеков / Архив сурат
У энди Адлия вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган.
Адлия маслаҳатчиси Нозимбек Рустамбеков 2018 йил августидан буён президент маслаҳатчиси Рустам Иноятовга ўринбосарлик қилаётганди. Айни вақтда Рустам Иноятовнинг биринчи ўринбосари Бекзод Мавлонов ўз лавозимини сақлаб қолган.
Маълумот учун, Нозимбек Рустамбеков 2018 йил февралида Бош прокурор ўринбосари бўлган, кейинроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар