23:08 / 02.10.2019
3 314

Усмонхон Алимов яна дунёнинг энг нуфузли мусулмонлар рўйхатидан жой олди

Усмонхон Алимов яна дунёнинг энг нуфузли мусулмонлар рўйхатидан жой олди
Иордания Ҳошимийлар қироллиги пойтахтида жойлашган Султонлик Исломий cтратегик тадқиқотлар маркази томонидан шу йилнинг 30 сентябрь куни "Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони" рўйхати эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бир неча йиллардан буён ушбу рўйхатдан жой олиб келмоқда.

Усмонхон Алимов – 1950 йили Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадида таҳсил олган. Узоқ йиллар давомида Самарқанд вилоятидаги “Имом Бухорий” жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 2000–2006 йиллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили бўлиб хизмат қилди. 2006 йил 8 августда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб сайланди.

Рейтингга UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳам киритилди.

Шунингдек, рўйхатдан Покистон бош вазири Имран Хан, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев, Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳамда футболчи Муҳаммад Салоҳ ўрин олган.

The Muslim 500 рейтинги ҳар йили Уммон қироллиги ислом стратегик тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Усмонхон Алимов яна дунёнинг энг нуфузли мусулмонлар рўйхатидан жой олди