10:09 / 04.10.2019
3 687

Президент асфальт ўрнига йўлларни цемент-бетон билан қопланишини айтди

Президент асфальт ўрнига йўлларни цемент-бетон билан қопланишини айтди
Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ортаётганини инобатга олиб, янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган давлат аҳамиятига эга йўлларни босқичма-босқич цемент-бетон қопламага ўтказилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда топшириқ берган.

«Германиялик ҳамкорлар билан биргаликда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида қўшма лойиҳа институтини ташкил этиб, юртимиз иқлими ва қатнов хусусиятларини ҳисобга олиб, йўл қурилиши соҳасидаги норматив ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур», деган мамлакатимиз раҳбари.

Мамлакатда йўл қуришда ҳанузгача асосан асфальт-бетон ишлатилади. Бундай йўлларнинг хизмат муддати 10-15 йил бўлиб, 4-5 йилдаёқ таъмирталаб аҳволга келиб қолади.

Цемент-бетон қопламали йўлларни қуриш 15-20 фоизга қиммат бўлса-да, эксплуатация муддати 2-3 баравар кўп ва сақлаш харажатлари 3 баравар кам.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент асфальт ўрнига йўлларни цемент-бетон билан қопланишини айтди