23:05 / 04.10.2019
4 868

Зангиоталик эркак хотини ажрашмоқчи бўлгани учун уни занжирбанд қилди (видео)

Зангиоталик эркак хотини ажрашмоқчи бўлгани учун уни занжирбанд қилди (видео)
Фото: Telegram/«Эхо Узбекистана»
Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи эркак у билан ажрашиш ниятида бўлган хотинини уйида занжирбанд қилган ҳолда сақлади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

26 сентябрь куни фуқаро М.А. Зангиота туман Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, куёви А.Т.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Фуқаро мурожаатида А.Т. 2019 йилнинг 23—26 сентябрь кунлари ўзининг хонадонида, турмуш ўртоғи Д.Т.нинг ноқонуний тарзда оёғини занжир билан боғлаб қўйиб, ушлаб турганлиги маълум қилинган.

Ушбу мурожаат Зангиота тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор ўрганилиб, А.Т. хонадонига борилди. Ўрганиш давомида Д.Т. олган тан жароҳатлари юзасидан суд тиббий экспертиза кўриги ўтказилди. Зангиота туман суд тиббий экспертизасининг 30 сентябрь кунидаги тегишли маълумотномасида Д.Т.нинг жароҳатлари оғирлик даражаси бўйича соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган, енгил тан жароҳатлар тоифасига кириши кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиоталик эркак хотини ажрашмоқчи бўлгани учун уни занжирбанд қилди (видео)