10:20 / 05.10.2019
4 343

Зангиотадаги ўз уйида занжирбанд қилиб қўйилган аёлнинг эрига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Зангиотадаги ўз уйида занжирбанд қилиб қўйилган аёлнинг эрига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати “Ўз уйида аёл занжирбанд қилиб қўйилган” изоҳ билан тарқатилган видеохабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 сентябрь куни фуқаро М.А. Зангиота тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, куёви А.Т.га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Мурожаат мазмунига кўра, А.Т. 2019 йилнинг 23-26 сентябрь кунлари ўзининг хонадонида, турмуш ўртоғи Д.Т.нинг ноқонуний тарзда оёғини занжир билан боғлаб қўйиб, ушлаб турганлиги маълум қилинган.

Ушбу мурожаат Зангиота тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор ўрганиш мақсадида, А.Т. хонадонига борилди. Ўрганиш давомида Д.Т. олган тан жароҳатлари юзасидан суд тиббий экспертиза кўриги ўтказилди. Зангиота туман суд тиббий экспертизанинг 2019 йил 30 сентябрь кунидаги маълумотномасида, Д.Т.нинг жароҳатлари, оғирлик даражаси бўйича соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлар тоифасига кириши кўрсатилган.



Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотадаги ўз уйида занжирбанд қилиб қўйилган аёлнинг эрига нисбатан жиноят иши қўзғатилди