17:09 / 06.10.2019
5 538

Қандай ҳолатларда ўқитувчи бир ставкадан кўп дарс ўтиши мумкин?

Қандай ҳолатларда ўқитувчи бир ставкадан кўп дарс ўтиши мумкин?
Фото: Ўқитувчи канали
Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низомнинг 5-боб 15-бандида Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланган дейилган. Йиллик иш режаси ўқув, тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.

Қандай ҳолатларда ўқитувчи қўшимча дарс ўтиши мумкин?

Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1 548 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.

17-бандида алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши жами иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас, уларнинг меҳнатига соатбай (ўриндош) асосида ҳақ тўланади.

18-бандида зарур ҳолларда истисно тариқасида эҳтиёж юқори бўлган, жумладан, чекка ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари, шунингдек, таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда давлат таълим стандартлари талабларини тўлиқ бажариш мақсадида ўқитувчига бир ярим ставкадан ортиқча дарс (10 соатгача) бериш ўқитувчи меҳнат фаолияти учун бораётган умумтаълим мактабининг директори тақдимномаси асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тегишли буйруғи билан амалга оширилади.

Бунда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва мактаб директорлари мавжуд вакантларни қисқа муддатларда бартараф этиш чораларини кўриши ва малакали ходимлар билан таъминланиши учун маъсул ҳисобланади.

Демак, зарур ҳолларда истисно тариқасида эҳтиёж юқори бўлган мактабларда вакант соатлар мавжуд бўлса бир ставкадан ортиқча яъни 10 соатгача дарс қўшимча бериши мумкин, бироқ бу ўқитувчи меҳнат фаолияти учун бораётган умумтаълим мактабининг директори тақдимномаси асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тегишли буйруғи билан амалга оширилиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қандай ҳолатларда ўқитувчи бир ставкадан кўп дарс ўтиши мумкин?