10:14 / 07.10.2019
3 145

Ёшлар спорт саммити ўз ишини бошлади

Ёшлар спорт саммити ўз ишини бошлади
Пойтахтимиздаги “Ёшлар пресс-клуби”да Ёшлар спорт саммитига старт берилди. Уч кунлик саммитнинг дастлабки куни очилиш маросими билан бошланди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида ташкил этилган Талабалар спорт ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этди.

Ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида талаба-ёшларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилаётган мазкур саммит 6 октябрга қадар давом этиб, у Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани “Ёшлар оромгоҳи”да бўлиб ўтади. Спорт бўйича инновацион ва креатив ғоялари ва лойиҳалари билан ташаббус кўрсатаётган ёшларнинг энг яхши, долзарб лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ҳаётга татбиқ этилади. Саммит қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боради:

—Токио 2020 ҳамда 32-ёзги олимпиада ўйинларига спортчиларни (педагогик, жисмоний, биологик, психологик) тайёрлаш;
—Ўзбекистонда спорт туризмини ривожлантириш;
—Инновацион ғоя ва бизнес режалар;
—Спорт журналистикаси.

Саммит ишида жисмоний тарбия ва спорт, туризм, бизнес режалар ҳамда спорт журналистикасини ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, ёшлардан олинган таклиф ва тавсиялар асосида мураббийлар учун илмий-услубий қўлланма яратилиб, устувор ва истиқболли йўналишлар белгилаб олинади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият