21:39 / 07.10.2019
5 155

Самарқандда сайёҳ таксичига 250 минг ўрнига 2,5 миллион бериб юборди

Самарқандда сайёҳ таксичига 250 минг ўрнига 2,5 миллион бериб юборди
Сайёҳлар билан ҳар йилгидан ҳам гавжумроқ бўлиб турган Самарқандда қизиқ воқеа юз берди. Хитойдан келган уч нафар сайёҳ Шаҳрисабзга бориб келиш учун такси гаплашади (маълумот учун Самарқанддан Шаҳрисабзга борадиган таксилар Регистон майдони яқинида туради).

Хуллас, 3 нафар хитойлик Амир Темур мангу ором топган юртдан унинг она шаҳрига бориб, қайтиб келиш учун 250 минг сўмга такси кира қиладилар (чиндан Шаҳрисабзга бориб келиш киши бошига 60-70 мингдан тушади. Таксист эса 4 киши кетадиган машинада 3 кишини олиб бориб, олиб келган).

Сайёҳлар пулни бераётганда муаммо содир бўлади. Хитойликлар бизнинг ноллари кўп купюраларимизни санашда чалғиб кетиб, 250 минг сўм ўрнига 2,5 миллион сўм беришади. Таксист эса ўзининг айтишича, пулни қанчалигига эътибор бермай олади (ваҳоланки 250 минг ва 2,5 миллион сўмни ушлаб кўриб ҳам фарқлаш қийин эмас).

Сайёҳлардан бири негадир кўп пул бериб юбордим деб ўйлайди ва буни аниқлаштириш учун Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган Tourist Police ходимларига мурожаат қилади. Регистон майдонида сайёҳларга хизмат кўрсатадиган лейтенант Зуҳра Раҳматова хитойлик сайёҳларга ёрдам бериш учун Tourist police қошидаги «ГАИ» ходимларини ёрдамга чақиради.

Хитойлик сайёҳлар ўзлари минган машинани суратга олишганди ва уни топиш қийин бўлмайди. 250 минг сўм ўрнига 2,5 миллион сўм олган таксист бир соат ичида топилади ва хитойликлар берган ортиқча пул уларга қайтиб берилади. Сайёҳлар мурожаат қилганидан бир соат ўтибоқ пуллари қайтарилганидан ҳайрон қолганларини айтишди.

Шу ўринда қисқача Tourist Police ҳақида. Самарқандда икки йилдан буён фаолияти юритаётган ИИВ қошидаги бу хизматга чет тилини биладиган ёшлар ишга олинган. Улар шаҳардаги сайёҳлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишади. Самарқанддаги ҳар қандай меҳмонхона, такси, транспорт ва жамоат жойларида Tourist Police рақамларини учратиш мумкин.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда сайёҳ таксичига 250 минг ўрнига 2,5 миллион бериб юборди