06:00 / 08.10.2019
4 496

Андижондаги мактабда педагоглар аёвсиз калтакланди

Андижондаги мактабда педагоглар аёвсиз калтакланди
5 октябрь куни Андижон шаҳридаги 50-мактабда педагоглар калтакланган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, мактабда соат 13:20 да директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ) фани ўқитувчиси кийиниш маданиятига риоя қилмаган ва дарсга кеч қолган математика фани ўқитувчисига оғзаки огоҳлантириш берилганда улар ўртасида тортишув келиб чиққан.

Тортишув натижасида математика ўқитувчиси уларга турмуш ўртоғи билан таҳдид қилган. Соат 13:35 ларда у турмуш ўртоғи ҳамда унинг дўсти билан мактабга бостириб кириб, директор ўринбосари ва ЧҚБТ ўқитувчисини мактабнинг кириш қисмида темир таёқ билан дўппослаган.

Камига уларни ажратган ўқитувчиларни ҳам ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб, дўппослашга уринган.
Ушбу ҳолат бўйича зудлик билан шошилинч тез тиббий ёрдамга ҳамда ҳудудий профилактика инспекторларига хабар берилган.

Соат 14:00 да профилактика инспекторлари воқеа жойига етиб келган, лекин математика ўқитувчисининг турмуш ўртоғи ҳамда унинг дўсти ҳодиса содир этилган жойдан кетиб бўлган.

Жабр кўрганлар шошилинч тез тиббий ёрдам навбатчи шифокорлари томонидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига олиб кетилган.

Шифокорлар хулосасига кўра, директор ўринбосари мия чайқалиши, бурун синиши, юзининг ўнг қисмининг кўзи атрофи ҳамда оёқларининг тизза қисми каттиқ зарбада жароҳатлангани, ЧҚБТ ўқитувчисининг мия чайқалиши, бурун ва икки тиши синиши, бадани ҳамда чап қўлини зарбадан қаттиқ жароҳатлангани аниқланган.

Барча муолажалар ўз вақтида қилингани сабабли ҳозирда жабрланувчиларнинг соғлиғи яхши ҳолатда ва доимий шифокорлар назоратида.
Андижон шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари текширув ишларини олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондаги мактабда педагоглар аёвсиз калтакланди