11:15 / 08.10.2019
3 578

Давлат солиқ қўмитаси раиси Тошкент вилояти фермерлари билан учрашди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Тошкент вилояти фермерлари билан учрашди
Жорий йил 25 сентябрда Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Фармонга кўра, тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилади.

Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан Тошкент вилоятининг Бўка, Ўртачирчиқ ҳамда Пискент туманларида фермерлар хўжаликлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашув, мазкур фармоннинг моҳияти ва унинг афзалликларига қаратилди.

Самимий мулоқотда “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган кенг имкониятлар, эришилаётган натижалар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б. Мусаев фермерларга ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин эканлигини алоҳида таъкидлаб, солиқ ислоҳотларидаги янгиликлар ҳамда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтишнинг тартиби ва афзалликлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

- Мамлакатимиз давлат бюджетига тушумнинг учдан бирини қўшилган қиймат солиғи ташкил этади,- дейди Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдужалил Қурбонов. Айни пайтда вилоятда ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтиши мумкин бўлган фермер хўжаликлар сони 2161 нафарни ташкил этиб, улар орасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилаётган қатор фермер хўжаликлари ҳам фаолият юритиб келимоқда. Фармондан келиб чиқиб, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни етиштириш учун кетган хом ашё таркибидаги қўшилган қиймат солиғи суммаси ишлаб чиқарувчи, яъни фермерга қайтариб берилганлиги фермер хўжаликларининг реал даромадлари ортишига имкон яратиб берди.

Учрашувда мутахассислар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ҳамда унинг “айланиш” механизми орқали хўжаликлар кўрадиган фойда, миллий иқтисодиётимизнинг ўсиш жараёнлари аниқ мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилди.

– Давлат солиқ қўмитаси раиси билан бўлган мулоқотда қўшилган қиймат солиғи ҳақидаги тушунчаларимизни янада кенгайди, айниқса ушбу солиқнинг 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилганлигини эшитиб, биз фермерлар ниҳоятда қувондик – дейди,Ўртачириқ туманидаги “Зеромакс агро бизнес” фермер хўжалиги раҳбари Фарҳод Исроилов– Аслида ушбу солиқ тўлови нафақат қулай, балки хўжаликлар иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим аҳамият касб этишини ҳам тушундим. Шу боис, бундан буён қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишга аҳд қилдик.

Мухтасар айтганда, мамлакатимиздаги янги солиқ сиёсати ва у билан боғлиқ ўзгаришлар тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат солиқ қўмитаси раиси Тошкент вилояти фермерлари билан учрашди