
Бухорода вилоят давлат солиқ идоралари ҳамда бандлик ва мехнат муносабатлари бошқармалари ходимлари билан биргаликда норасмий фаолият юритаётган ишчиларни легаллаштиришга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Таъкидлаш лозимки, ҳамкорликда ўтказилаётган бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад жойларда учраб турган солиқ қонунчилиги бузилишларининг олдини олдиш, солиқдан қочиш ҳолатларига барҳам бериш ва конверт усулида иш ҳақи олаётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тиклашга қаратилган.
Легализация ишлари камерал назорат ҳамда хронометраж усулларида олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин бугунги кунга қадар вилоятдаги 12 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларда 40 628 та ходимларни легаллаштиришга эришилди.
Соҳалар бўйича кўрадиган бўлсак, йил бошидан савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 10 501 та, ишлаб чиқариш корхоналарида 10 473 та, қурилиш корхоналарида 7 894 та ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарида 11 755 тани ташкил этади.
Тақдим қилинган маълумотларга кўра жорий йил якунига қадар ушбу рақамни 55 мингтага етказиш режалаштирилган.
Бухоро вилояти
ДСБ Ахборот хизмати
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! ДСБ Ахборот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар