15:37 / 09.10.2019
2 907

Почта орқали тўланган пуллар таъминотчи корхоналарга етиб бормоқдами?

Почта орқали тўланган пуллар таъминотчи корхоналарга етиб бормоқдами?
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси томонидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Андижон вилоятининг ҳудудий бўлимларида аҳолидан тўланган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг таъминот корхоналарига ўтказилиши ўрганилганда, йирик миқдорда тафовутлар мавжудлиги аниқланган.

Хусусан, 2018 йилда вилоятдаги барча почта алоқа боғланмалари томонидан электр энергияси учун 28 млрд. 426 млн. 350 минг сўм нақд пул маблағлари йиғиб олинган бўлсада, ушбу маблағлардан “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга 27 млрд. 108 млн. 520 минг сўми келиб тушганлиги, жами 1 млрд. 317 млн. 830 минг сўм ўтказилмаганлиги, 2019 йилнинг январь-август ойлари давомида эса электр энергияси учун тўланган 32 млрд. 164 млн. 462 минг сўмдан 485 млн. 002 минг сўми таъминотчи корхонага ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, табиий газ учун 2018 йил давомида йиғиб олинган маблағлардан 262 млн. 118 минг сўм, 2019 йилнинг 8 ойи давомида эса 242 млн. 991 минг сўмга тафовутлар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Почта орқали тўланган пуллар таъминотчи корхоналарга етиб бормоқдами?