Куртканинг ички чўнтагига нима яширилган эди?

  • 09 октябрь 2019, 18:53
  • 1 035
  • Жамият
  • Куртканинг ички чўнтагига нима яширилган эди?
    Божхона ходимлари нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

    Яқинда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга кетаётган фуқаро Ш.И. бошқарувидаги “DAF Te105xf” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Натижада, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, 700 000 қозоқ тенгеси, 90 000 Россия рубли ҳамда 7291 АҚШ доллари нақд хорижий валюталарини яширган ҳолда олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош қилинди.

    Шу куннинг ўзида “OPEL Zafira” русумли автотранспорт воситасини бошқариб қўшни давлатга йўл олган яна бир фуқаро Ш.А. божхона кўригидан ўтказилганида, унинг эгнидаги шимининг ўнг чўнтагида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 6500 АҚШ доллари ҳамда 10 000 Россия рубли нақд хорижий валюталарини яшириб олиб ўтишга бўлган ҳаракатларига зийрак божхона ходимлари чек қўйишди.

    “Ойбек” чегара божхона пости ходими томонидан қўшни давлатга йўл олган фуқаро Х.Қ. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг эгнидаги курткасининг ички чўнтагида ва шимимнинг чўнтагида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 140 000 Россия рубли, 5000 АҚШ доллари нақд хорижий валюталари яширилганлиги аниқланди.

    Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Куртканинг ички чўнтагига нима яширилган эди?