Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона ходимлари айрим шахслар томонидан заргарлик буюмларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Яқинда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари, қўшни давлатдан ушбу пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро А.Г. холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказишганда ушбу шахснинг қўл юклари ва кийимлари орасида умумий қиймати қарийб 96,5 миллион сўмлик жами оғирлиги 385.55 грамм сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари яширилганлигини аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу пост ходимлари томонидан яна бир йирик миқдордаги заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ж.М. холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу фуқаро умумий қиймати қарийб 197 миллион сўмлик жами 786 грамм сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний равишда олиб киришга уринганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди