21:53 / 09.10.2019
3 507

Шавкат Мирзиёев: "Уйларнинг сонини кўпайтириб, нархини пасайтириш керак"

Шавкат Мирзиёев: "Уйларнинг сонини кўпайтириб, нархини пасайтириш керак"
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Тошкентнинг Олмазор туманида қурилиши давом этаётган Olmazor Business City ишбилармонлик маркази қурилишини бориб кўрди.

Қурувчи ва мутасаддилар билан суҳбаталашаркан, Президент инновацион, энергия тежамкор технологияларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

«Уйлар сонини кўпайтириш, энергияни тежаш орқали турар жойлар нархини арзонлаштириш керак. Бунинг учун қурилиш материаллари, базалт толаси ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириб, ҳар бир ҳудудга етказиб бериш зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари қурилаётган уйлардаги хонадонларнинг бўлажак эгаларига малакали, сифатли хизмат кўрсатиш лозимлигини ҳам алоҳида уқтирган.

«Қуриш бу биринчи қадам. Асосийси — малакали эксплуатация. Уйларга, одамларга сифатли хизмат кўрсатиш, муҳандислик ускуналаридан самарали фойдаланиш зарур», — дея қўшимча қилди Президент Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълумот учун, Olmazor Business City ишбилармонлик маркази Кичик ҳалқа йўли ва Янги Олмазор кўчаси оралиғидаги қарийб 24 гектар ҳудудда 2019 йил бошидан бери қурилмоқда. Майдон 6 та лотга бўлинган — биринчи ва иккинчи лотларда савдо маркази, офислар ва кўнгилочар масканлар, учинчи, тўртинчи ва бешинчи лотларда 2 100 хонадонга мўлжалланган 28 та кўп қаватли уй, олтинчи лотда 300 ўринли боғча ҳамда 500 ўринли мактаб қурилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Уйларнинг сонини кўпайтириб, нархини пасайтириш керак"