10:50 / 10.10.2019
2 440

Ёши 100 дан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади

Ёши 100 дан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (853-сон, 08.10.2019 й.). Бу ҳақда адлия вазирлиги каналида хабар бериб ўтилган.

Қарорга мувофиқ, «Урунғоч» кўли ва унга туташ ҳудудлар давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди.

Мазкур ёдгорлик Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг бир қисми ҳисобланади ва ушбу хўжалик томонидан ерлари олиб қўйилмасдан ва объектга салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай фаолиятни тақиқлаган ҳолда бошқарилади.

Қарорга кўра, «Урунғоч» табиий кўли ва унга туташ ҳудудларни ўзгартиришларсиз сақлаш, тоғ экотизими ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш «Урунғоч» давлат гидрологик табиат ёдгорлигининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

2020 йил 1 мартгача табиий объектлар ва комплекслар, шу жумладан, ёши 100 ва ундан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёши 100 дан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади