14:07 / 10.10.2019
2 877

“Назоратчи”нинг қилмиши

“Назоратчи”нинг қилмиши
Кармана туманида яшовчи икки фуқаро 2016 йилда фойдаланаётган электр энергияси учун камроқ пул тўлашни мақсад қилишади ва бу режаларини амалга ошириш учун ўзларига ҳамфикр “назоратчи”ни ҳам топишади.

Назоратчи ҳар бирига истеъмол қилинган электр энергияни камайтириб ҳисобловчи алоҳида янги электр ҳисоблагич ўрнатиб бериш билан ишонтириб, эвазига уларнинг ҳам биридан 500,0 (беш юз минг) сўм миқдорда пулларни фирибгарлик йўли билан алдаб олиб, ушбу фуқароларнинг яшаш хонадонига қўйиладиган электр ҳисоблагичларнинг ички қисмига кўз билан кўриб бўлмайдиган ҳолатда ноқонуний улама ўрнатиб берган.

Бу ҳолат Мажбурий ижро бюроси Кармана туман бўлими ходимлари томонидан 23.09.2019 йилда туманнинг “Варқ” махалласида энергия ресурслари ва ичимлик сувидан фойдаланишни қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган текширишда аниқланади.

Кармана туман “Электр таъминоти корхонаси”га сўров хатлари юборилиб, 25.09.2019 йилдаги қайта ҳисоб китоб далолатномаларига кўра фуқаро Н.С. томонидан 4 995 848 сўмлик, фуқаро Ғ.Н. томонидан 5 295 346 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Албатта ҳуқуқбузарлар бу суммаларни тўлашни хоҳлашмайди ва зарарни “назоратчи”дан ундирмоқчи бўлишади. Дўппи тор келгандан кейин уч йил олдин қилган қилмишини ёпиш учун “назоратчи” етказилган зарарни тўлаб бериш пайига тушди.
Мазкур ҳолат юзасидан МИБ Кармана туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Назоратчи”нинг қилмиши