date
views 3 091

Қидирувдаги “таътил” узоққа чўзилмади

Қидирувдаги “таътил” узоққа чўзилмади
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 20.04.2017 йилдаги қарорига асосан қўзғатилган ижро иши бўйича қарздор Бурхон Шокиров уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун ундирувчи М.Шокировага 20 ой давомида 7 млн. 480 минг сўм алимент пулларини тўламасдан келган.

Алиментдан қарздорликни ундириш мақсадида давлат ижрочиси қарздор рўйхатга қўйилган Қўқон шаҳар, Рудакий кўчаси, 17а-уйга бир неча маротаба бориб ҳам топа олмаган ва кейинчалик қарздордан қасддан яшаш манзилини ўзгартириб олганлигини аниқлаган.
Бу ёқда, Б.Шокировнинг уч нафар вояга етмаган фарзандлари моддий ҳимояга муҳтож.

Давлат ижрочиси томонидан 20.08.2019 йилда қарздор Б.Шокировга нисбатан қидирув эьлон қилиниб, қарор ижроси Қўқон шахар ИИБ ва Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими қидирув бўйича тезкор ходимларига топширилган.

Ўтказилган тадбирлар натижасида қарздор Б.Шокиров 2019 йил 9 сентябрь куни янги кўчиб борган хонадонидан ушланиб, Қўқон туман маъмурий судига келтирилди ва суд унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлашни лозим деб топди.

Қарздор ота Б.Шокиров қонунга итоатсизликда ифодаланган ҳаракатлари учун ўзига тайинланган маъмурий жазодан тўғри хулоса чиқариб олмаган тақдирда уни келгусида жиноий жавобгарлик “қучоқ очиб” кутиб олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги “таътил” узоққа чўзилмади