20:36 / 10.10.2019
2 897

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободга келгач, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

«Суҳбатда давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига самарали раислик қилгани билан табриклаб, ташкилот саммити муваффақиятли ўтишини тилади.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди