
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаро М.И. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва ноқонуний тарзда олиб кетилаётган умумий қиймати 31,4 миллион сўмлик 1000 дона “Тропикамид” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Қ. шартли харидорга умумий қиймати 38,4 миллион сўмлик 1200 дона тропикамид дори воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар